Ўзбекистон | 11:32 / 12.09.2019
25046
4 дақиқада ўқилади

Давстатқўм бозорлардаги нарх-навони маълум қилди

Фото: Pixabay

Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2019 йил 10 сентябрь куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари маълум бўлди.

Мол гўшти (лаҳм гўштидан ташқари) 32 000 сўмдан 55 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (32 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод бозори», «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (55 000 сўм).

Қўй гўшти 34 000 сўмдан 58 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да 34 000 сўмдан рўйхатга олинган. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори» да 58 000 сўмдан кузатилди.

Картошка 1 200 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)

Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (1 200 сўмдан), максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (5 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 1 000 сўмдан 3 500 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархлари Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори»да 1 000 сўмдан кузатилди. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (3 500 сўм).

Сабзи 1 500 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган Чорсу деҳқон универсал бозори» да 1 500 сўмдан қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори» да 6 000 сўмдан кузатилди.

Тухум 4 800 сўмдан 9 000 сўмгача (10 дона)

Тухум маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Навоий шаҳрининг «Саховат деҳқон бозори»да кузатилди (10 донаси 4 800 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (9 000 сўм).

Гуруч 5 700 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)

Гуруч маҳсулотлари кузатув натижаларига асосан, минимал нарх Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (5 700 сўмдан), максимал нарх эса Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 000 сўмдан 14 000 сўмгача (1 л.)

Ўсимлик ёғи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да 8 000 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да 14 000 сўмдан кузатилди.

Шакар 4 850 сўмдан 6 500 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да 4 850 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Андижон шаҳрининг «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да 6 500 сўмдан кузатилди.

Мавзуга оид