Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элнур Абдураимов ва Шаҳобиддин Зоиров бугун жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун, 12 сентябрь куни мусобақанинг тўртинчи куни доирасида Ўзбекистон бокс терма жамоасининг икки нафар вакили рингга кўтарилади.
Ушбу кун дастурида -52 килограмм вазн тоифасида Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров саралаш босқичи доирасида туркманистонлик рақибига қарши рингга кўтарилса, -63 килограмм вазн тоифасида Элнур Абдураимов Жазоир вакили билан ҳисоб-китоб қилади.
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Ихлас Гулижанов (Туркманистон) (А ринг, тахминий бошланиш вақти – 16:00)
-63 кг: Элнур Абдураимов – Реда Бенбазиз (Жазоир) (Б ринг, тахминий бошланиш вақти – 17:00).
Эслатиб ўтамиз, бунгача -75 килограмм вазн вазн тоифасида Фанат Қаҳрамонов ҳамда -81 килограмм вазн тоифасида Дилшодбек Рўзметов мўғулистонлик рақибларини мағлуб этиб, биринчи босқичдан ўтишган эди.
Мавзуга оид
11:05 / 07.05.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
17:18 / 10.04.2025
Екатеринбургда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди
13:08 / 06.01.2025
Екатеринбургда теракт иши бўйича ўсмирлар ҳибсга олинди
13:27 / 31.12.2024