Жаҳон | 01:00 / 12.09.2019
20865
1 дақиқада ўқилади

ОАВ Жон Болтон нима учун истеъфога чиқарилганидан хабар топди

Фото: whitehouse.gov

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Эрон борасидаги келишмовчиликлар сабабли ўз лавозимидан бўшатилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди. 

ОАВ маълумотларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Теҳронга қарши киритилган санкцияларни юмшатишни таклиф қилган, бироқ Болтон бунга қатъий қарши чиққан. Трампни АҚШ молия вазири Стивен Мнучин қўллаб-қувватлаган. 

Нашрнинг эслатишича, АҚШда Трамп ва Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг сентябрда Нью-Йоркда ўтадиган БМТ Бош ассамблеяси йиғилиши доирасидаги учрашувига тайёргарлик кетмоқда.

Болтон 10 сентябрда истеъфога чиқарилди. У ўз лавозимини 2018 йил апрелидан бери эгаллаб келаётганди.

Мавзуга оид