Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров Сурияда уруш якунланганини айтди
Суриядаги вазият тинч ҳолатга қайтмоқда, мамлакат ҳудудида баъзи кескинлик ўчоқлари сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Труд” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Суриядаги уруш ҳақиқатан якунланди. Мамлакат секин-аста нормал, осуда ҳаётга қайтмоқда”, деб таъкидлаб ўтган Лавров. Унинг таъкидлашича, Сурия ҳукумати назоратида бўлмаган ҳудудларда, мисол учун, Идлиб ва Фрот дарёсининг шарқий соҳилида баъзи кескинлик ўчоқлари сақланиб қолмоқда.
Вазир Москвада Суриядаги томонлар, жумладан мухолифат билан мунтазам алоқаларни қўллаб-қувватлашга катта аҳамият берилиши ва Сурия жамиятининг барча гуруҳларининг сиёсий жараёнда максимал иштирокини таъминлашга чақиришларига эътибор қаратди.
Лавров Россия суверен, ҳудудий яхлит Сурияни тиклаш, барча сурияликларнинг ватанларига, давлатнинг эса “араб оиласи”га қайтарилиши ҳамда террорчилик оқибатларини тезроқ енгиш тарафдори эканини таъкидлаб ўтган. Россия ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, бу Яқин Шарқда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш гарови бўлади.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
14:39 / 24.05.2025
Лавров: Россия Ватиканда Украина билан музокара олиб бормайди
23:03 / 23.05.2025