Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик боксчилар кунни йўқотишсиз ўтказишди. Санжар Турсунов ҳам кейинги босқичда
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.
-91 кг вазн тоифасида иккинчи рақам остида сараланган Санжар Турсунов мусобақадаги илк жангини бразилиялик Абнер Тейшейрага қарши ўтказиб, ишончли ғалабага эришди - 5:0.
Шу тариқа, Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзолари бугунги кунги баҳслардан йўқотишларсиз ўтиб олишди.
Бунгача -57 кг вазн тоифасидаги Миразизбек Мирзахалилов ҳамда -81 кг вазн тоифасида Дилшод Рўзметов ўз рақибларини мағлуб этиб, турнирнинг нимчорак финалига йўлланма олганди.
-57 кг: Миразиз Мирзахалилов – Дуглас де Андраде (Бразилия) 5:0
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Пита Кабежи Петер (Конго) 5:0
-91 кг: Санжар Турсунов – Абнер Тейшейра (Бразилия) 5:0.
14 сентябрь куни -52 кг вазн тоифасидаги Шаҳобиддин Зоиров ҳамда -75 кг вазн тоифасида Фанат Қаҳрамонов 1/16 финалда ўз жангларини муваффақиятли ўтказиб, нимчорак финалга чиққанди. Ўзбекистон бокс терма жамоаси ҳозирча фақат бир йўқотишга учради, кечаги жангларда 63 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Элнур Абдураимов америкалик Дэвис Кейшовнга ютқазиб, турнирдаги иштирокини якунлаганди.
16 сентябрь куни жаҳон чемпионатида икки нафар боксчимиз жанг қилади:
-69 кг: Бобоусмон Батуров - Агустин Аррегуи (Аргентина) (Б ринг, 15:00 да бошланади)
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов - Эберт Консесао (Бразилия) (А ринг, тахминан 19:30 да бошланади)
Мавзуга оид
11:05 / 07.05.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
17:18 / 10.04.2025
Екатеринбургда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди
13:08 / 06.01.2025
Екатеринбургда теракт иши бўйича ўсмирлар ҳибсга олинди
13:27 / 31.12.2024