Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқонда ҳунармандчилик фестивали, Сенатда тўйлар масаласи, Президент мактаби очилиши ва ҳафтанинг бошқа хабарлари
Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда ва жаҳонда рўй берган воқеа ва ҳодисаларнинг энг муҳимларини Kun.uz’нинг анъанавий ҳафталик дайжестида яна бир карра эсга оламиз.
ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ

· Шавкат Мирзиёев: Ҳунармандчиликнинг пайдо бўлиши – цивилизация сари ташланган энг муҳим тарихий қадам
· Президент фарғоналик зиёлилар билан мулоқот қилди
· Шавкат Мирзиёев Қўқон ва Марғилонни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
· Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараолди ҳудудларини алмашди — Каркидон сув омбори тўлиғича Ўзбекистонга ўтди
· Вазир трансчегаравий дарёлар бўйича қўшни давлатлар билан бўлган келишмовчиликлар ҳақида гапирди
· Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар кенгашига қўшилади
Тайинловлар, истеъфолар, ўзгаришлар

· Депутатлар Нозим Ҳусанов номзодини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига маъқуллашди
· Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
· Шайх Абдулазиз Мансур янги лавозимга тайинланди
· Республика Маънавият ва маърифат марказига янги раҳбар тайинланди
· «Ўзбеккино»да раҳбар ўзгарди
· Яккасарой туманида янги ҳоким иш бошлади
· Сергели туманига янги ҳоким тайинланди
· Қорақалпоғистондаги қайта ташкил этилган туманга ҳоким тайинланди
Вазирликлар ва идоралар

· Актам Хайитов кластер тизими ҳақида: «Бизда бу борада аниқ қонуннинг ўзи йўқ»
· Давлат божхона қўмитаси: «Риштон-Сўх» йўли очилиши бизга боғлиқ эмас»
· Ўзбекистонда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташкил этилди
· Миллий гвардия ваколатлари кенгаймоқда
· Адлия вазирлиги айрим ваколатларидан маҳрум бўлди
Меъёрий ҳужжатлар

· Вазирлар Маҳкамаси, Маданият вазирлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига янги вазифалар юклатилади
· Касаба уюшмалари фаолиятининг асосий принциплари белгиланмоқда
· Тадбиркорлар сонини ошириш бўйича рағбатлантириш ва жавобгарликни кучайтириш тизими жорий этилади
· Қурилиш объектлари қийматига ўзгартиришлар киритиш тартиби тасдиқланди
· Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда қатор янгиликлар кутиляпти
· Ривожланишда орқада қолаётган туман ва шаҳарларни аниқлаш мезонлари тасдиқланади
Иқтисодиёт

· Хитой Ўзбекистонга жами 3,37 миллиард доллар инвестиция киритди
· «Чироқчи» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди
· Когон шаҳри транспорт «ҳаб»ига айлантирилади – Урбанизация агентлиги
· Ўрнатилаётган янги электр ҳисоблагичлар 10 йилда бир марта давлат қиёсловидан ўтказилади
· Давлат божхона қўмитаси 2019 йилда бюджетга 16,5 трлн сўм туширишни режалаштирган
Солиқ тизими

· Тадбиркорликни ривожлантириш масаласида видеоселектор: Молия вазирлигига ҚҚС ставкасини камайтириш бўйича таклифлар бериш вазифаси қўйилди
· Адлия вазирлиги ҳам янги Солиқ кодекси лойиҳасига ўз эътирозини билдирди
· Зафар Ҳошимов ҚҚС ставкасини пасайтириш қандай таъсирга эга бўлишини баҳолади
Гўшт нархи

· Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси гўшт нархи қимматлашиши сабаблари ҳақида гапирди
· «Гўшт нархи яна қимматлашади» — Водийнинг уч вилоятидаги гўшт нархи ҳақида
· «Сўнгги бир йилда истеъмол шу қадар кўпайгани даргумон» - иқтисодчи гўшт нархининг ошиши ҳақида
· 2019 йилнинг 6 ойида Ўзбекистонга қанча гўшт олиб кирилган?
Энергетика ва транспорт

· «Жуда кўп электр энергияси истеъмол қиляпмиз» — Энергетика вазирлиги тизимидаги жамият бош бошқармаси бошлиғи
· Ўзбекистон ва Туркия темир йўл орқали мултимодал юк ташишни муҳокама қилди
· Ўзбекистон 4 йиллик танаффусдан кейин Украина билан авиақатновни тикламоқда
· Импорт қилинаётган автомобилларга давлат божи ставкалари икки бараварга туширилиши режалаштирилмоқда
· АЭС жойлашган ерда хавфсизликни таъминлаш бўйича учта ҳудуд белгиланади
Фермерлар ва қишлоқ хўжалиги

· Қишлоқ хўжалиги вазири: «Бизда ер муносабатларини тартибга соладиган янги кодексга талаб бор»
· Сув хўжалиги вазири: «2030 йилга қадар 50 фоиз майдонларда томчилатиб суғоришга ўтамиз»
· Пахта терими учун янги тўлов тарифлари тасдиқланди
· Ҳукумат деҳқон хўжаликлари бўйича қарор қабул қилади. Жиддий ўзгаришлар кутиляпти
· Ўзбекистонда ипак қурти боқиш жараёни аҳоли хонадонларидан қачон чиқарилади?
· Ипак қурти боққан фуқароларга меҳнат стажи ёзиладими? «Ўзбекипаксаноат» аниқлик киритди
· Тут дарахтини ғайриқонуний кесганлик, шикастлантирганлик ёки йўқ қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда – «Ўзбекипаксаноат»
Олий таълим

· Талабаларга контракт суммаларини ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти берилади
· Сиртқи ва кечки таълим контрактлари камайтирилди
· Янги ўқув йилидаги янгиликлар: Барча талабалар учун бир хил стипендия, фаол талабалар ректор тавсияси билан рағбатлантирилиши мумкин
· Тиббиёт тизимидаги техникумларни муваффақиятли битирганлар ОТМга имтиҳонсиз кириши мумкин
· Давлат грантида ўқувчи талабалар ўзлаштириши 30 фоиздан паст бўлган ҳолда стипендиядан маҳрум қилинади
· «Контракт аслида таълим харажатини тўлиқ қоплаши керак. Лекин ҳозир 68 фоизини қоплаяпти холос» ─ Вазир ўринбосари
· Супер-контракт бўйича қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Мактаб таълими

· «Сиз энди Ўзбекистоннинг «олтин фонди»сизлар» — Тошкентда Президент мактаби очилди
· Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди
· Халқ таълими вазири ўринбосари Президент мактаблари агентлигига директор бўлди
· Президент мактаблари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари тайинланди
· Полда ўтирган ўқувчилар. Ҳокимлик ва мактаб директорининг изоҳи турлича, ҳақиқатни ким айтади?
Сенатда тўйлар масаласи

· Тўй-ҳашамлар ва бошқа оилавий тадбирларни ўтказиш бўйича қўшма қарор сенаторлар томонидан маъқулланди
· Соат 23:00 дан кейин оилавий тўй-ҳашамларни давом эттириш тақиқланади — Сенат
· Тўйларда 2 нафардан ортиқ хонанда ёки гуруҳнинг хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди
· Сенат қатъий қарор қабул қилди: энди оилавий тадбирларда бошловчи, сўз устаси, фотосуратчи шартнома асосида хизмат кўрсатади
· Блогер Сенатга тўй кортежларидаги автомобиллар сони бўйича таклиф берди
· Келин-куёвларнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ тадбирларда 3тадан кўп автомашинадан фойдаланишга йўл қўйилмайди
ОАВ, сўз эркинлиги ва сайловлар

· Танзила Норбоева: блогер ва журналистлар кўтарган муаммоларни ҳал қилиш тизимини ишлаб чиқишимиз керак
· «Холислик ва беғаразликнинг юқори стандартларига риоя қилиш муҳим»: АҚШ Алламжоновнинг «Озодлик» бўйича баёнотига изоҳ берди
· Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистоннинг танқидий фикрларга очиқ эканини эътироф этди
· «Сўз эркинлиги сўз ўйинига айлантириб юбориляпти» – сенатор ОАВ ҳақида
· Ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши тузилди
· Депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тасдиқланади
· Сайлов кодексининг 90-моддасини қўллаш ҳақида Марказий сайлов комиссияси қарори қабул қилинади
Жамият

· Қўқондаги мозий ва бугун учрашган Халқаро ҳунармандчилик фестивалидан фоторепортаж
· Видео: Ўзбекистонлик мигрант Москва метросида йўловчиларни ўз ҳисобидан бекатга киритди
· Ов қилиш мавсуми ва муддатлари аниқ белгилаб қўйилади
· Хивадаги «Тошҳовли» саройи 150 минг долларлик АҚШ давлат грантини ютди
· Хитой фуқаролари учун Ўзбекистонга киришда визасиз режим белгиланди
· Фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда айрим харажатларни қоплаб бериш тартиби тасдиқланади
· Пенсия ва нафақа тайинлаш учун талаб этиладиган ҳужжатлар соддалаштирилди
· Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибига ўзгартиш киритилади
· 1 октябрдан «Ягона миллий меҳнат тизими» ишга тушади
Ҳуқуқ-тартибот

· «Прокуратура тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш киритилади. У Бош прокуратура фаолиятига алоқадор
· Ўзбекистон Нотариал палатасининг асосий вазифалари белгиланди
· Ўзбекистонда хусусий нотариал идоралар ташкил этилади
· 2020 йил 1 январдан янги нотариал ҳаракатлар жорий этилади
· Саид-Абдулазиз Юсупов иши бўйича ёпиқ суд бошланди
· Тадбиркорлар сонини ошириш бўйича рағбатлантириш ва жавобгарликни кучайтириш тизими жорий этилади
Интервьюлар

· «Ергеодезкадастр» қўмита раиси: амнистия доирасида бир миллионга яқин ариза тушган, 500 минг фуқароларга эгалик ҳуқуқи берилди
· Тўра Боболов: «Халқ пахта теримидан даромад ола бошласа, мажбурий меҳнатга ўрин қолмайди»
· Миллий авиакомпания, янги газ ҳисоблагичлар, гўшт нархлари ва соҳадаги янги механизмлар — Монополияга қарши кураш қўмитаси раиси билан суҳбат
· «Фикрларимиз 90 фоиз ҳолатда бир нуқтада кесишади» - англиялик лорднинг самарқандлик рафиқаси билан суҳбат
· Актам Хайитов қишлоқ хўжалигидаги янги 10 йиллик стратегия ҳақида: «Тан олиш керак, биз шу пайтгача соҳада режасиз ишлаб келдик»
Таҳлилий мақолалар

· 2030 йилгача Ўзбекистоннинг 61 фоиз аҳолиси шаҳарларда яшайди — Жаҳон банки мутахассиси
· Контракт ошди, стипендия эса камайди. Талабалар сўнгги ўзгаришларга қандай муносабатда?
· Кўринмас офат ҳушёрликни талаб қилади – Шовот туманидаги маҳалла аҳолиси термитлардан азият чекмоқда
· Олий таълим: Муаммо ва ечим
· «Қўнғироқ билан қонуний манфаатларингизга дахл қилишдими, уларга ушбу моддаларни эслатинг!» — Kun.uz’да юрист вақти
· «Straus House» ўзини оқлашга уринмоқда. Айтилган 5 мингта жўжа қаерда?
Репортажлар ва суриштирувлар

· Kun.uz суриштируви: СамДУдан «йиқилган қизлар» балларни ҳисоблашда кўзбўямачилик бўлганини айтишмоқда
· Тошкентда хонадондан ичида катта миқдорда пул бўлган сейфни ўғирлаб кетган шахслар ушланди. Яна икки киши қидирувда
· Регистонда ўтказилган «тўй»: қадимий гўшада хорижий делегация шарафига тантанали кеча ўтказишга ким рухсат берди?
· Қибрайда «снос»: норозилар ва розилар бор. Kun.uz уларнинг қарашларини ўрганди
· «Снос»дан кейин тўрт болам билан ижарада яшаб юрибмиз». Термиз шаҳри ҳокими бева аёлнинг компенсация пулини қачон тўлаб беради?
· Қаршида қурувчи бузиладиган уйлар учун компенсация тўламасдан келмоқда: бир неча оила аросатда қолган
· Аҳолига чорва тарқатган шўрчилик тадбиркор банкдан миллиарддан зиёд маблағини ололмай ҳалак
ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ
Марказий Осиё янгиликлари

· Тожикистонда Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегати ишга туширилди
· Тожикистонда 128 мингга яқин ҳарбий хизматчилар иштирокида машғулотлар ўтказилади
· Қирғизистондаги қишлоқда исрофгар тўйлар чеклаб қўйилди
· Қозоғистонлик тадбиркорлар бизнесини Ўзбекистонга кўчирмоқда - ОАВ
· Қозоғистонда Ўзбекистондан йўлга чиққан юк машиналари тошбўрон қилинди
МДҲ янгиликлари

· Лукашенко давлат корхоналарни тинимсиз равишда қўллаб-қувватлай олмаслигини айтди
· Лавров Трамп унга АҚШнинг давлат сирларини бермаганлигини маълум қилди
· Путин 30 га яқин генерал ва полковникни лавозимларидан бўшатди – ОАВ
· Зеленский озод қилинган денгизчилар билан учрашди
· Лавров Сурияда уруш якунланганини айтди
· Сноуден: Агар Россия разведкаси билан ҳамкорликка рози бўлганимда, саройда яшаётган бўлардим. Сноуден махфий маълумотларни ошкор этиши сабабини маълум қилди
Жаҳон янгиликлари

· Саудия Арабистонидаги йирик нефть заводларида дронлар ҳужуми натижасида ёнғин содир бўлди
· Туркияда давлат тўнтаришига алоқадорликда гумонланган 200дан ортиқ ҳарбийни ҳибсга олишга ордер берилди
· Эрдўған АҚШни Суриядаги хавфсизлик ҳудудини террорчилар учун яратишда айблади
· Евроиттифоқ Туркиядаги қочоқларни қўллаб-қувватлаш учун 5,6 миллиард евро ажратди
· Қиролича Brexit масаласига нуқта қўйди
· Трамп толибларга қарши кескин зарбалар беришни ваъда қилди
· Меркель АҚШ энди Европанинг ҳимоячиси вазифасини бажармаслигини айтди
· Трамп АҚШдаги фавқулодда вазият тартибини яна бир йилга узайтирди
Қизиқарли янгиликлар

· Октябрда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилиши кутилмоқда
· Филиппин президенти порахўр амалдорларни отишга рухсат берди
· БМТнинг олий комиссари: инсоният ўз келажагига «ўт қўймоқда»
· БААда озиқ-овқат маҳсулотлари бўёқлар билан белгиланади
· Видео: Соатига 10 минг километрдан юқорироқ тезликка эга гипертовушли объект синалди
СПОРТ ЯНГИЛИКЛАРИ

· Рустам Ассакалов тўрт рақибни енгди ва Токио Олимпиадасига йўлланмани нақд қилди
· Манба: Купер истеъфога чиқарилади, унинг ўрнига икки номзод кўриб чиқилмоқда
· Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Ироқни енга олмади
· Ўзбекистон олимпия жамоаси Эронни йирик ҳисобда мағлуб этди
· Негатив. Миллий терма жамоада ўзгариш керак
· ЖЧ-2022 саралаши. Осиёда гуруҳ босқичи 2-тур ўйинлари якунланди
· Олимпиада учун йўл: Ўзбекистон спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида машҳур номлар билан
· Ғофур Раҳимов ўзини АҚШ санкциялар рўйхатидан чиқаришни талаб қилмоқда
· «Ҳумо» Олий хоккей лигасидаги илк учрашувида йирик ғалабага эришди
· Сўнгги 10 йилда трансферлар учун энг кўп пул сарфлаган клублар рейтинги эълон қилинди
· «Монако» сўнгги 10 мавсумда футболчи сотишдан энг кўп даромад қилган клуб бўлди
· ОАВ: Шумахер ўзига келди
Мавзуга оид
14:41 / 30.04.2025
Ғазода отишмалар остида тарқатилаётган таом, АҚШ ҳарбий учоғини қулатган ҳусийчилар ва «келажак шаҳри»ни тортолмаётган Саудия — кун дайжести
15:27 / 29.04.2025
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести
13:05 / 28.04.2025
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести
13:54 / 26.04.2025