Жамият | 10:58 / 16.09.2019
3969
1 дақиқада ўқилади

Томорқада 2 килограммдан ортиқ марихуана сақланаётган шахс аниқланди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармасидан олинган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 11 сентябрь куни Сирдарё вилояти ИИБ тезкор ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда вилоятнинг Боёвут туманида тезкор тадбир ўтказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, унинг натижасида 1969 йилда туғилган А.Б. 2 кг. 201 гр. марихуана гиёҳвандлик воситасини ўз уйининг томорқасида сақлаб келаётганлиги аниқланди ва ушбу гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид