Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик 6 нафар боксчи чорак финал учун жанг қилади
Бугун, 17 сентябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўққизинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади.
Ушбу кун доирасида ўзбекистонлик 6 нафар боксчи чорак финал йўлланмаси учун баҳс олиб боришади.
Соат 15:00дан бошланадиган кундузги дастурда Шаҳобиддин Зоиров ва Санжар Турсунов, соат 19:00дан кейинги кечки дастурда эса Миразиз Мирзахалилов, Бобоусмон Батуров, Дилшод Рўзметов ва Баҳодир Жалолов рингга кўтарилади.
Ўзбекистон бокс терма жамоаси вакилларининг бугунги рақиблари қуйидагича:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Азат Усеналиев (Қирғизистон)
-91 кг: Санжар Турсунов – Санжит Санжит (Ҳиндистон)
-57 кг: Миразиз Мирзахалилов – Муҳаммад Ҳамоут (Марокаш)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Деланте Жонсон (АҚШ)
-81 кг: Дилшод Рўзметов – Андре Паул Арадоай (Руминия)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Цотне Рогава (Украина).
Бугунги жангларни томоша қилиш учун линклар:
Ring A: Шаҳобиддин Зоиров - Азат Усеналиев, 15:40дан сўнг;
Ring B: Санжар Турсунов - Санжит, 17:40дан сўнг, Миразизбек Мирзахалилов - Муҳаммад Ҳамут, 19:25 дан сўнг, Бобоусмон Батуров - Деланте Жонсон, 19:55дан сўнг, Дилшодбек Рўзметов - Андреи Арадоай, 21:20 дан сўнг, Баҳодир Жалолов - Цонте Рогава, 22:30дан сўнг.
Мавзуга оид
11:05 / 07.05.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
17:18 / 10.04.2025
Екатеринбургда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди
08:07 / 06.04.2025
Баҳодир Жалолов украиналик рақибни мағлуб этди
17:04 / 17.02.2025