Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Фарғона ҲЭТК»: Марғилондаги саноат зонасида электр муаммоси ярим йилдан кейин ҳал этилади
Куни кеча Kun.uz «Ишчи ўрни кўпайиш ўрнига камайиб кетмоқда» – Марғилондаги тадбиркорлар муаммо ичида» сарлавҳали мақола эълон қилган эди. Унда Марғилон шаҳар Надирмат МФЙ ҳудудида жойлашган кичик саноат зонасидаги коммуникация тизими муаммолари ёритилган, тадбиркорларнинг эътирозлари баён этилганди.
«Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ матбуот хизматидан маълум қилишларича, мазкур масала жойига бориб ўрганилган ва тадбиркорлар билан суҳбат қилинган.
Расмий ахборотга кўра, саноат зонасига электр таъминоти аҳоли учун мўлжалланган узатмадан уланган. Зонага 2,1 км узунликдаги алоҳида юқори қувватли электр тармоғини тортиш 150,2 млн сўмга, бир дона 630 кВАли трансформатор пункти ўрнатиш 150,0 млн сўмга тушади.
Маълум қилинишича, кичик саноат зонаси ҳудудига алоҳида электр симини тортиш ва трансформатор ўрнатиш 2020 йилнинг иккинчи чорагида амалга оширилади.
«Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 августдаги 672-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган кичик саноат зонасида электр энергия етказиб бериш мақсадида 250 кВАли трансформатор пункти мукаммал таъмирланиб, унга қўшимча равишда қуввати 630 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилган. Бироқ, ёз ойларида энерготизимда қувват танқислиги вужудга келиб, истеъмол меъёри ортиб кетган вақтларда, тизимда автоматик узиб–улаш амаллари (юкламани автоматик тарзда пасайтириш қурилмаси) бажарилган ва бунинг натижасида саноат зонасини электр энергияси билан таъминловчи узатмада қисқа муддатли узилишлар содир бўлган.
Тадбиркорлар билан суҳбатда, ҳозирги кунда энергия барқарорлиги таъминланиб, электр таъминоти узлуксиз етказиб берилаётганлиги билдириб ўтилди. Лекин, тадбиркорлар томонидан саноат зонаси аҳоли узатмасидан таъминланганлиги боис, куз–қиш мавсумида электр таъминотида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш мақсадида, алоҳида узатма ажратган ҳолда электр энергияси етказиб берилса, ишлаб чиқариш лойиҳаси режаларини бажаришга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган муаммолар ижобий томонга ўзгаришини таъкидлаб ўтишди.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, саноат зонасида жойлашган тадбиркорлик субъектларига алоҳида узатма орқали электр энергияси етказиб бериш масаласи вилоят ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган Вилоят эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши томонидан ўрганилиб, кичик саноат зоналарининг муҳандислик-коммунакацияларини модернизация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Унга кўра, саноат зонасига 2,1 км узунликдаги (150,2 млн сўмлик) юқори қувватли электр тармоғини тортиш ва 1 дона 630 кВАли трансформатор пункти ўрнатиш (150,0 млн сўмлик) лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган», дейилади электр корхонаси матбуот хизмати маълумотида.
Мавзуга оид
17:40 / 15.04.2025
Фарғонадаги «заправка»да Matizʼга ўрнатилган газбаллони портлаб кетди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
18:24 / 09.03.2025
“Ҳазм қилишни яхшилайди, одамни тўқ тутади” – нишолда қандай тайёрланади?
15:16 / 24.11.2024