Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқитувчиларни мактаб қурилиши ва таъмирланиши ишларига жалб қилиш қатъий тақиқланади
Ўзбекистонда ўқитувчиларни мактаб қурилиши ва таъмирланиши, инфраструктурасини яхшилаш ишларига жалб қилиниши қатъий тақиқланади. Бу ҳақда 2019 йил 23 август куни Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида кенгайтирилган тарзда ўтказилган 34-сонли йиғилиш баёнида айтилган.
Белгиланишича:
мамлакат келажаги бўлган ёш авлод таълим ва тарбияси энг муҳим вазифа эканлигини инобатга олиб, барча вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари Халқ таълими вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий тузилмаларига доимий амалий ёрдам кўрсатади;
халқ таълими тизими раҳбарлари ва ходимлари, шу жумладан ўқитувчилар, мактабларда таълим ва тарбия жараёнларига, ўқитишнинг мазмун ва сифатига жавобгардир, уларни мактаб қурилиши ва таъмирланиши, инфраструктурасини яхшилаш ишларига жалб қилиниши қатъий тақиқланади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли ҳудудларда мактабларнинг моддий-техника базаси ҳолатини яхшилаш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлигини сифатли ташкил этишга масъулдирлар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати (Норбоева), Қонунчилик палатаси (Исмоилов), Вазирлар Маҳкамаси (Арипов) “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни қабул қилишни тезлаштириш бўйича амалий чораларни кўради.
Белгилаб қўйилишича, янги қонун “тўғридан-тўғри амал қилиш” тамойили асосида бўлиб, унда педагогнинг мақоми, ҳуқуқ ва имтиёзлари аниқ кўрсатиб берилади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин президент Шавкат Мирзиёев фойдаланилмаётган салоҳият, обрўйи тушиб кетган “маънавият” тушунчаси ва ХТВ мавқеси ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
20:08 / 23.05.2025
Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди
09:00 / 18.05.2025
“Ижтимоий тармоқлар қонуни” ва грин-картадаги лидерлик — ҳафта дайжести
17:10 / 02.05.2025
“Жаҳлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди
23:22 / 25.04.2025