Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда илк марта Tashkent Book Fest халқаро китоб-кўргазма ярмаркаси ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Tashkent Book Fest халқаро китоб кўргазмасини ташкил этмоқда.
Кўргазма 2-4 октябрь кунлари "Ўзэкспомарказ" Миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтади. Халқаро китоб кўргазма ярмаркасига ташриф буюрганлар хорижий ва маҳаллий нашриётларнинг янги ва нодир китоблари билан танишиш, янги асарлар тақдимотида иштирок этиш, чет эл ва ўзбек адиблари, муаллифлари билан учрашиш имконига эга бўладилар.
Тадбир доирасида ёзувчи, шоир ва рассомлар билан ижодий суҳбатлар бўлиб ўтади. Шунингдек, соҳага оид семинарлар, маҳорат дарслари, тренинглар ва кўплаб акция ҳамда китоб танловлари ўтказилади.
Билдирилишича, халқаро китоб кўргазма ярмаркаси — турли мамлакатларнинг соҳа мутахассислари ўртасида тажриба ва фикр алмашиш, малака ошириш учун ажойиб майдон бўлади.
Мавзуга оид
20:47 / 22.05.2025
АҚШ газетаси СИ томонидан ўйлаб топилган сохта китоблар рўйхатини чоп этди
08:55 / 19.04.2025
Туркиядан келган фуқародан 320 млн сўмлик қадимий китоблар топилди
12:19 / 12.03.2025
Ню-Жерсидаги кутубхонадан 99 йил аввал олинган китоб қайтарилди
10:29 / 06.02.2025