Ўзбекистон | 20:40 / 19.09.2019
19851
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда метро қурилиши муносабати билан яна бир йўл қисман ёпилади

19 сентябрдан 25 ноябрга қадар Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Гавҳар кўчасининг бир қисми, яъни «Олмазор» метро бекати рўпарасидаги йўл қисман ёпилади.

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, бу Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши қурилиши ишлари билан боғлиқ.

Эндиликда автотранспорт воситалари ҳаракати айланма йул орқали амалга оширилади.

«Автотранспорт воситалари ҳаракати айланма йўл орқали амалга оширилади. Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Бундан аввалроқ Амир Темур кўчасининг бир қисми метро қурилиши туфайли декабрь ойигача ёпилиши хабар қилинганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид