Жамият | 22:00 / 19.09.2019
90208
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда номаълум ҳайдовчи нега машинасини сирпантириб ҳайдагани маълум қилинди

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси тунги вақтда Амир Темур хиёбонида номаълум авто ҳайдовчиси нега ўз машинасини тезлатиб, сирпантиргани ҳақида расмий хабар берди.

«Жорий йилнинг 13 ва 14 сентябрь кунлари соат тахминан 02:00 – 02:30 да Амир Темур хиёбони атрофидаги айлана йўлда, хусусий ижодий студия томонидан экшн-лавҳа суратга олиш ишлари олиб борилган», — дейилади ЙҲХБ хабарида

Йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, атрофдаги йўллар ва пиёдалар йўлакчалари пойтахт ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ва ППХ ходимлари ва экипажлари томонидан 10–15 дақиқага беркитилган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қора тусли спортча автомобиль ҳайдовчиси Амир Темур хиёбонида ўз машинасини катта тезликда бошқариб, асфальтда сирпантиргани тасвирланган видеоролик эълон қилишган эди. Бунинг учун кўчаларда ҳаракатни чеклаб турган ИИО ходимлари шароит яратиб беришган.

Тахминларга кўра, бу жараён россиялик таниқли блогер Эрик Давидичнинг янги видеоси учун уюштирилган.

Мавзуга оид