Ўзбекистон | 01:05 / 20.09.2019
87800
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон пахтасини энг кўп ҳажмда сотиб олувчи давлат маълум қилинди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси мансабдор шахслари иштирокида матбуот анжуман бўлиб ўтди.

Инспекция ҳузуридаги пахта маҳсулотини сертификатлаш бошқармаси бошлиғи Зоҳид Тошматов Kun.uz мухбирининг Ўзбекистон пахта етиштирувчи давлатлар орасида нечанчи ўринни эгаллаши ҳақидаги саволига республика пахта етиштирувчи давлатлар етакчи ўнталигига ва пахта толаси сифати бўйича етакчи бешталикка киришини маълум қилди. 

Шунингдек, Тошматовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон пахтасини энг кўп сотиб олувчи хорижий давлат Хитой ҳисобланади. 

“Ўзбекистон пахтасининг асосий харидорлари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳисобланади. Пахтанинг 90 фоизини маҳаллий корхоналар харид қилди. Хориждаги энг йирик харидор Хитой Халқ Республикаси ҳисобланади”, деб айтган Тошматов.

Унинг таъкидлашича, ўзбек пахтасини сотиб олувчи давлатларга сифат учун қўшимча нарх белгиланган. 

Мавзуга оид