Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пулли автотураргоҳларда электрон тўлов тизимини жорий этиш таклиф қилинди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида пулли автотураргоҳларда электрон тўлов тизимини жорий этиш ҳақида петиция эълон қилинди.
“Юртимиздаги барча пулли автотураргоҳларда электрон тўлов тизимини жорий қилиш керак. Ҳозирда юртимиздаги бозорлар яқинидаги ва бошқа жойлардаги пулли автотураргоҳларда тўловлар асосан нақд пул орқали амалга оширилади”, - дейилади мурожаатда.
Қайд этилишича, бу ҳолат айрим ҳолларда кунлик ва ойлик тушумларнинг тўлиқ рўйхатдан ўтмаслиги ҳамда белгиланган ҳисобга тушмаслигига олиб келиши мумкин. Натижада, бозор инфратузилмасини яхшилаш учун сарфланадиган маблағларнинг камайишига, шунингдек тушумдан олинадиган солиқларнинг тўлиқ ундирилмаслигига олиб келиши мумкин.
“Шу мақсадда, барча пулли автотураргоҳларда электрон тўлов тизимини жорий қилишни таклиф қилмоқчимиз. Ҳозирда юртимизда янгидан муомалага киритилаётган “Ҳумо” карталари контактсиз технология воситасида тўловларни амалга ошириш имкониятини беради, яъни фуқаролар картани терминалнинг ўқиш қурилмасига бир маротаба теккизиши орқали тўловни амалга оширишлари мумкин. Мазкур карталар электрон тўлов тизимини жорий қилиш учун етарли имконият яратади, деб ҳисоблаймиз”, - деб ёзади петиция муаллифи.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, пулли автотураргоҳларда электрон тўлов тизимини жорий этиш таклиф қилинган.
Мавзуга оид
14:12 / 28.04.2025
Қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор текшириш механизми жорий этилади
11:30 / 08.04.2025
Рақобат қўмитаси автотураргоҳлардаги ноқонуний тўловлар ҳақида хабар беришга чақирди
16:47 / 24.01.2025
Тошкент пропискаси тарихга айланади: фуқаролар турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишда онлайн мурожаат қилиш имкони яратилмоқда
08:11 / 22.01.2025