Ўзбекистон | 13:20 / 20.09.2019
49256
2 дақиқада ўқилади

Шўрчи тумани ҳокими ўзгарди

Бахтиёр Худойберганов / Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Бугун, 20 сентябрь куни Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Қудбиев иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ботир Тўраевич Алимов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Шўрчи тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди. Шу кунгача вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Ҳайитович Худойберганов Шўрчи тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Бахтиёр Худойберганов 1976 йилнинг 19 мартида Қизириқ туманида туғилган. Фаолияти давомида Музработ тумани ҳамда Термиз шаҳар ҳокимликлари молия бўлими мудири, 2017 йилдан вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Бундан олдин, Бойсун ва Қумқўрғон туманларида янги ҳокимлар иш бошлагани хабар берилганди.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди.

Мавзуга оид