Жаҳон | 19:04 / 21.09.2019
8612
1 дақиқада ўқилади

Анқара манфаатли таклиф бўлса Patriot ракета мажмуаларини сотиб олиш масаласини кўриб чиқиши мумкин

Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған агарда АҚШ манфаатли шартларни таклиф этадиган бўлса Анқара Patriot зенит-ракета мажмуаларини сотиб олиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

"Patriot мажмуаларини сотиб олиш масаласи ҳамон долзарб. Агарда шартнома бизнинг шартларга мос келадиган бўлса, уларни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқишимиз мумкин. Бу мавзу АҚШга ташрифимиз давомида кун тартибида бўлади", - деди у.

Эрдўған сентябрь бошида БМТ бош ассамблеясининг 74-сессияси давомида АҚШ президенти Дональд Трамп билан Patriot зенит-ракета мажмуаларини сотиб олиш мавзусини муҳокама қилмоқчи эканлигини маълум қилганди.

Туркия АҚШнинг илгариги президенти Барак Обама даврида ушбу мажмуаларни сотиб олиш истагини билдирган, аммо рад жавобини олганди. Оқибатда Анқара Москва билан С-400 зенит-ракета мажмуаларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. 

Мавзуга оид