Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний шахслар ва божхона ходимларидан иборат бўлган жиноий гуруҳ: жиноят иши қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда
Жорий йилнинг 5 август куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ҳамкорлигида Тошкент вилояти божхона бошқармасига қарашли “Яллама” чегара-божхона постига туташ ҳудудда ўтказилган тезкор тадбир давомида жисмоний шахслар ва божхона ходимларидан иборат жиноий гуруҳ фаолияти фош этилган эди.
Ушбу жиноий гуруҳ аъзолари Ўзбекистон - Қозоғистон давлат чегарасида жойлашган “Яллама” чегара-божхона постидан юк автотранспорт воситаларини навбатсиз ва тезлаштирган ҳолда ўтказишни ваъда қилиб, автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан ҳамда тадбиркорлардан тамагирлик йўли билан мунтазам равишда пул олиб келишган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушбу жиноий гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган фуқаролар (+99871) 259-35-40, (+99890) 950-04-40, (+99897) 443-00-22 телефон рақамларига мурожаат қилиши мумкин.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади
09:10 / 07.05.2025