Ўзбекистон | 18:28 / 22.09.2019
226239
1 дақиқада ўқилади

Отабек Муродов қамоққа олинди

Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Отабек Муродов қамоққа олинган. Kun.uz манбаси тасдиқлашича, суд томонидан собиқ бош прокурорга қўлланган уй қамоғи сифатидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилган ва у 18 сентябрь куни қамоққа олинган.

Отабек Муродов 2018 йилнинг январидан 2019 йил ёзига қадар Ўзбекистон бош прокурори лавозимида ишлаган, шу йилнинг 20 июнь куни лавозимидан озод этилганди.

21 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сенатнинг 20-ялпи мажлисидаги чиқишида собиқ бош прокурорни танқид қилиб, у порахўрликда айбланаётгани ва унга нисбатан жиноий иш очилганини айтиб ўтганди.

Кейинроқ, Бош прокуратура матбуот хизмати Отабек Муродов яна бир собиқ бош прокурор, ДХХнинг собиқ раҳбари Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида тергов қилинаётгани ҳақида маълумот берганди.

Мавзуга оид