Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда йирик электр станциялари қуради
20-21 сентябрь кунлари Тошкентда Марказий Осиё энергетика инвестицион форуми («МОЭИФ-2019») бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, форум доирасида бир қатор битимлар имзоланди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва «ACWA Power» компанияси (Саудия Арабистони) ўртасида Ўзбекистонда Давлат хусусий шерикчилик шартлари асосида қуввати 1250 МВт.га тенг иссиқлик электр станциялари ва қуввати 1000 МВт.га тенг шамол электр станцияларини қуриш бўйича асосий шартлар тўғрисидаги битимлар имзоланди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ билан «Air Products» компанияси (АҚШ) ўртасида Шўртан ГКК (GTL заводи) тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича ўзаро ҳамкорликка доир «Йўл харитаси» имзоланди. Бунда Америка компаниясининг лойиҳага кириши кўзда тутилади.
Шунингдек, «Ўзкимёсаноат» АЖ билан аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш бўйича «Янгиер шаҳрида кимёвий комплексни қуриш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликка оид «Йўл харитаси» имзоланган.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025