Жаҳон | 15:06 / 23.09.2019
44211
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда ўтган йили Boeing 737 Max самолёти нима учун қулаб тушгани маълум бўлди

Фото: AP Photo/Achmad Ibrahim

Индонезия ўтган йил октябрда Boeing 737 Max самолёти конструкциядаги нуқсонлар ва назорат етишмаслиги оқибатида қулаб тушганини маълум қилмоқчи. Бу ҳақда Wall Street Journal хабар берди.

Нашр манбаларининг айтишларича, ҳалокатга оид хулоса лойиҳасида кўрсатилган сабаблар орасида учувчиларнинг хатолари ва техник хизматдаги камчиликлар ҳам бор.

Газетанинг қайд этишича, ҳисоботга ўзгартиришлар киритилиши мумкин ва унинг якуний кўриниши ноябрда тайёр бўлади.

2018 йил октябрда Индонезиянинг Lion Air компаниясига қарашли Boeing 737 MAX самолёти қулаб тушиши оқибатида 189 киши ҳалок бўлганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид