Жамият | 12:57 / 25.09.2019
14771
2 дақиқада ўқилади

Андижон – Ўш йўналишида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди

Бугун, 25 сентябрь кунидан бошлаб, Андижондан Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига микроавтобуслар қатнай бошлади.    

Андижон автотураргоҳида мазкур йўналишнинг очилиши муносабати билан тадбир ўтказилиб, унда икки  қўшни вилоят мутасаддилари қатнашдилар. Шундан сўнг жамоат транспортининг биринчи рейси Андижондан Ўш томон йўлга чиқди.
     
Йўналиш бўйича Қирғизистон томонидан 6та, Ўзбекистон томонидан 6та, жами 12та янги, замонавий барча қулайликларга эга микроавтобуслар иш олиб боради. Ҳар икки давлат чегара ва божхона постлари томонидан жамоат транспортининг тез фурсатларда ўтиши  учун “яшил йўлак” ташкил этишга келишилган. 

“Микроавтобусларнинг фақат кундуз куни эмас, балки сутка давомида йўловчиларга хизмат қилади. Йўлкира ҳақи 10 минг сўм. Ҳисоб китобларимизга кўра, кунига 2 минг нафар йўловчини ташилади”, - дейди Андижон вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Машрапов. 

Элмурод Эрматов, Андижон

Мавзуга оид