Спорт | 23:08 / 25.09.2019
17393
1 дақиқада ўқилади

Отабек Шукуров Яман ва Сингапур билан ўйинларга чақирилди

Фото : KUN.UZ

Ўтган мавсум БАА чемпионатида ғолиб бўлган «Шаржа» футболчиси Отабек Шукуров Ўзбекистон миллий жамоасининг Яман ва Сингапурга қарши ўйинларига чақирилган. Бу ҳақида Tribuna.uz манбаъси маълум қилди.

Отабек 6 ойдан сўнг илк марта миллий жамоага чақирилди.

Шукуров март ойида Хитойга қарши ўртоқлик ўйинида жиддий жароҳат олган ва узоқ муддатга сафдан чиққанди. Шундан сўнг апрелда операция қилинган Отабек БАА суперкубоги ўйинида майдонга тушиб, жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшганди.

Мавзуга оид