Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахта ёғи ва дон маҳсулотлари орасига яширилган 75,5 миллион сўмлик рангли металл парчалари фош этилди
Божхона органлари томонидан рангли металларнинг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида кузатувга олинган фуқаро Б.Б. бошқарувидаги “Isuzu” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, автомашина юкхонасидаги пахта ёғлари орасига қиймати 18,1 миллион сўмлик 1003 килограмм рангли металл парчалари яширилганлиги аниқланди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда фуқаро Х.Н. бошқарувидаги яна бир “Isuzu” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.
Текширув жараёнида автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, дон маҳсулотлари орасига яширилган умумий қиймати 57,3 миллион сўмлик 3160 килограмм оғирликдаги рангли металлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади
09:10 / 07.05.2025