Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда мокилик импорти кескин қисқаришда давом этмоқда
Ўзбекистонда мокилик савдоси ҳажми қисқаришда давом этмоқда. Бундан Марказий банкнинг 2019 йилнинг I ярим йили учун тўлов баланси ва халқаро инвестицион позицияси, шунингдек, ташқи қарз бўйича маълумотлари дарак беряпти.
Хусусан, 2019 йил I ярим йилликда мокилик савдоси ҳажми 195,4 млн долларни ташкил қилган. Яъни, йилнинг 1-чорагида - 97,7 млн, 2-чорагида ҳам 97,7 млн доллар.
Шу билан бирга, 2018 йил I ярим йиллигида мокилик савдоси миқдори 607,6 млн долларга тенг бўлган. 2018 йил якунлари бўйича эса - 1,08 млрд доллар.
Мокилик импорти ҳам қисқаришда давом этмоқда - 141,2 млн доллар, экспорт - 54,3 млн доллар.
Бундан олдин, Ўзбекистон ташқи қарзи 20,7 млрд долларга етгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
12:24 / 24.04.2025