Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг сўлим гўшалари бўйлаб саёҳат қиладиган вақт келди – «Ўзтемирйўлйўловчи» шундай имкониятни тақдим этмоқда
«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти Ўзбекистоннинг сўлим ва машҳур тарихий заминларига сайёҳлик қилишни режалаштириб турган фуқаролар учун улкан имкониятни тақдим этмоқда. Хуллас, эндиликда Фарғона водийси ва Қашқадарё воҳасига саёҳат қилмоқчи бўлган учун ажойиб таклиф!
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ қуйидаги рақамлардаги йўловчи поездларига Фарғона водийси аҳолиси ва темир йўлда саёҳат қилишни хуш кўрадиганлар учун 60 фоизгача чегирмаларни таклиф этади:
- №060/059;
- №062/061;
- №097/098;
- №091/092.
Жумладан, «Тошкент-Андижон-Тошкент» йўналишидаги барча турдаги вагон класслари учун поезд жўнашидан 45 кундан 6 кунгача чипта расмийлаштирганда 60 фоизгача 5 кундан 2 кунгача 20% гача чегирмалар тақдим этилади.
Шунингдек, юртимизнинг тарихий шаҳарларидан бири бўлган Шаҳрисабзга қатнайдиган №007/008 -сонли «Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент» йўналишидаги поездига ҳам чегирмалар тақдим этилмоқда.
Хусусан, поезд жўнашидан 45 кундан 6 кунгача чипта расмийлаштирилганда 60 фоизгача, 5 кундан 2 кунгача 50 фоиз чегирмада чипта харид қилиш имконига эга. Қайд этиш ўринлики, мазкур чегирмалар чиптанинг тариф қисмидан тақдим этилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 17.05.2025
Тошкент ва Самарқанд вокзалларида инфокиоскалар иш бошлади
20:49 / 27.03.2025
«Ўзтемирйўлйўловчи» танқид ортидан поездларда санитария назорати кучайтирилишини эълон қилди
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
18:28 / 09.09.2024