Жамият | 08:53 / 26.09.2019
17566
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ёнғин: 21 ёшли қизнинг куйган ҳолдаги жасади топилди

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

2019 йилнинг 24 сентябрь куни соат 06:30да Қашқадарё вилояти Миришкор тумани “Қумбанги” МФЙда яшовчи фуқаро С.Б.нинг уйида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, ёнғинга 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга соат 06:45да етиб бориб, соат 06:47да ёнғин қуршаб олинган ва соат 07:18да тўлиқ бартараф этилган. 

Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 21 кв. метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Бундан ташқари, 1998 й.т. уй эгасининг рафиқаси фуқаро Д.Н.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. 

Ҳодиса юзасидан терговга қадар туман прокуратураси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид