Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонлик вазир қўлида кишанлар билан телевидение орқали коррупциядаги айбини тан олди
Туркманистон давлат телеканали “Олтин аср” мамлакатнинг собиқ савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Армандурди Ишанов ва бошқа туркман амалдорларининг коррупциядаги айбига иқрор бўлишларини намойиш қилди.
Собиқ вазирнинг қўлида кишанлар бўлган. У “товар биржаси раҳбари бўла туриб, хорижий компанияларга пасайтирилган нархларда нефть маҳсулотлари сотиб олишга ижозат бериб, улар манфаати учун ҳаракат қилгани ва мамлакатга даромад келишини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўрмаганини” айтган.
“Мен вазирликни бошқаришим вақтида қариндошларим ва яқин танишларимни раҳбарлик лавозимларига тайинлаб, уларни қўллаб-қувватлаб келганман. Мен жиноят содир этиб, ўз оилам шаънига доғ туширдим”, деб айтган собиқ вазир.
Эфирда қўлларига кишан солинган бошқа одамларнинг ҳам шундай иқрорлари кўрсатилган. Ишанов қамоқ жазосига тортилган, бироқ қандай муддатгалиги номаълум.
Мавзуга оид
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
18:14 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди
14:31 / 24.04.2025