Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алламжонов: «АОКА ҳар бир журналист ва блогерни ҳуқуқлари бузилишидан ҳимоя қилишни давом эттиради»
Сайтимиз мухбирларига тажовуз қилган Олмазор туман ҳокимининг ишдан олинган қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Абдурасул Ваҳабов билан боғлиқ воқеага Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов муносабат билдирди.
«Хабарингиз бор, бугун «Kun.uz» мухбирига ҳужум қилган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳабов ўз лавозимидан озод қилинди.
Шу муносабат билан биз яна бир бор таъкидлаймизки, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳар бир журналист ва блогерни унинг ҳуқуқлари бузилишидан ҳимоя қилишни давом эттиради», — деб хабар қолдирган Алламжонов ўз Телеграм каналида.
Эслатиб ўтамиз, Абдурасул Ваҳабов шу йилнинг 14 август куни Kun.uz оператори Шерзод Эгамбердиевга ҳужум қилган эди. Орадан бир кун ўтиб у Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига берган интервьюсида Kun.uz мухбири Раҳматилло Исроилов муқаддам ундан тамагирлик йўли билан ер талаб қилгани ва бунинг эвазига катта миқдорда пора таклиф этгани ҳақидаги даъвони илгари сурган эди.
Р.Исроилов ўзини оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилгани учун А.Ваҳабовга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, Бош прокуратурага шикоят йўллаганди.
Бироқ, шикоятни ўрганиб чиққан Тошкент шаҳар прокуратураси Олмазор туман ҳокими ўринбосарига жиноят иши қўзғатишни рад этгани маълум бўлган эди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун Тошкент шаҳар прокурори томонидан ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими номига тақдимнома киритилган, тақдимнома кўриб чиқилиши натижасига кўра Ваҳобов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.
Шунингдек, бошқа ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан қўшимча текшириш ҳаракатлари давом этмоқда. Бош прокуратура шаҳар прокуратурасининг жиноий иш қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиб, ишни қайтадан кўриб чиқиш бўйича топшириқ берган.
Мавзуга оид
08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
08:35 / 20.05.2025
Тошкентда бошқарув сервис компанияси 1,6 млрд сўмлик электрни талон-тарож қилди
10:00 / 14.05.2025
3 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилингани аниқланди
22:33 / 30.04.2025