Спорт | 11:50 / 27.09.2019
22336
1 дақиқада ўқилади
Мессининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди
«Барселона» сардори Лионель Месси бир ой муддатга сафдан чиққан бўлиши мумкин.
El Chiringuito хабарига кўра, 32 ёшли футболчининг чап сони мушаклари чўзилиб кетган.
Месси сешанба куни Примера доирасидаги «Вильярреал»га (2:1) қарши ўйинда мавсумда илк маротаба жамоасининг асосий таркибида майдонга тушган эди. Биринчи бўлимда унга тиббий ёрдам кўрсатилди, танаффусда эса алмаштирилди.
Энди Месси Ла Лига доирасидаги «Хетафе», «Севилья» ва «Эйбар»га қарши ўйинларни, шунингдек Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги «Интер» ва «Славия»га қарши баҳсларни ўтказиб юбориши мумкин.
Мавзуга оид
17:00 / 26.09.2024
Чемпионлик курашига таъсир қилувчи жароҳат — Родрисиз «Сити»нинг титул пойгасидаги имкониятлари қандай?
12:27 / 18.02.2021
Роналду ўрнига Ҳоланд оқшом қаҳрамони. Янги суперменлар даври
12:29 / 17.02.2021
«Камп Ноу»да янги қирол. Месси Мбаппенинг соясида
11:53 / 03.02.2021