Жамият | 16:05 / 27.09.2019
20136
3 дақиқада ўқилади

Сергелидаги арзон уй-жойлар нархи яна ошади. Миш-мишларда асос борми?

Фото: KUN.UZ

Ижтимоий тармоқларда Сергелидаги уйларнинг нархи яна ошиши борасидаги хабарлар тарқалмоқда. Унга қандайдир сурат ҳам илова қилинмоқда. “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК ушбу хабар асоссиз эканлиги, хабарда акс этган ҳужжат эса ҳеч қандай юридик кучга эга эмаслигини Kun.uz’га маълум қилди.  

“Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси томонидан 2017-2018-йилларда республика шаҳарларида жами 24 856та хонадондан иборат 602та уй-жойлар белгиланган муддатларда қуриб битказилиб имтиёзли ипотека кредитлари асосида фуқароларга фойдаланишга топширилди.

Юқоридаги қарор билан тасдиқланган 2019 йил дастурига мувофиқ компаниямиз томонидан республика шаҳарларида 7 ва 9 қаватли ғишт ҳамда панел типидаги, 16 қаватли қуйма темир-бетон типидаги лойиҳалар асосида жами 403 та уй-жойларнинг қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди. Ҳозирда уй-жойларни фойдаланишга топшириш ишлари амалга оширилмоқда.

 Ушбу уй-жойларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари 2019 йил I чорагида давлат экспертиза кўригидан ўтказилиб, унга кўра, қўшилган қиймат солиғисиз (ҚҚСсиз) 7 қаватли уй-жойларнинг 1 м2 нархи ўртача 3 980 000 сўмни, 9 қаватли уй-жойларнинг 1м2 нархи ўртача 4 100 000 сўмни, йиғма темир-бетон констуркцияли (панел типдаги) лойиҳа асосидаги 9 қаватли уй-жойларнинг 1 м2 нархи ўртача 4 330 000 сўмни, қуйма темир-бетон типдаги лойиҳа асосидаги 16 қаватли уй-жойларнинг 1 м2 нархи ўртача 4 160 000 сўмни ташкил этмоқда.

 Ушбу нархлар давлат экспертиза хулосаларига асосан бўлиб, уй-жойларда қурилиш-монтаж ишлари якунланганидан сўнг, ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб, хонадонларнинг 1 м2 ҳақиқий нархи шаклланади. Бунда, юқорида кўрсатилган давлат экспертиза хулосалари асосида тасдиқланган баҳолардан  ошмаслигини “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК  кафолатлайди.

 Юқоридагиларни инобатга олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълумотларни асоссиз эканлиги, аниқ ва ишончли маълумотларни “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК матбуот хизмати ҳамда +99895 514 50 50 ишонч рақами орқали олишингиз мумкин.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид