Ўзбекистон | 09:25 / 27.09.2019
182097
2 дақиқада ўқилади

«Straus House» раҳбари Иброҳим Исроилов қамоққа олинди

Фото: KUN.UZ

Аввалроқ, кўп сонли фуқароларнинг шикоятларига асосан «Strаus House» МЧЖ вакилларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган эди. 

Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти Kun.uz’га маълумот беришича, «Straus House» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнларида аниқланишича, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 16-уйда жойлашган «Straus House» МЧЖ мансабдор шахслари Тошкент шаҳар, Андижон, Фарғона, Наманган, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи жисмоний ва юридик шахслар билан 2019 йилнинг январь-апрель ойлари давомида 90 кун муддат ичида Жанубий Африка Республикасидан «Острич» зотли туяқуш (страус) жўжасини етказиб бериш юзасидан шартномалар расмийлаштириш орқали уларнинг ишончига кириб, республиканинг турли вилоятларида яшовчи 300дан ортиқ фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилишда гумон қилинмоқда.

Жиноят иши бўйича «Strause House» МЧЖ таъсисчиси, Исроилов Иброхим Ровшан ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга доир:

Туяқушчилик — бизнесми ёки молиявий пирамида?

«Strаus House»дан аҳоли нега норози?

«Ҳар ой 8 миллион сўм кредит тўлаймиз». «Strаus House»дан норозилар сони ортмоқда

«Straus House» ўзини оқлашга уринмоқда. Айтилган 5 мингта жўжа қаерда?

Мавзуга оид