Жаҳон | 23:31 / 29.09.2019
25303
1 дақиқада ўқилади

Африка ғарбида 200 га яқин дельфин ўзини пляжга отди

130 дан кўпроқ дельфин Африканинг ғарбида жойлашган Кабо-Верде орол-давлатининг пляжига ўзини отиб нобуд бўлди. Бу ҳақда Independent нашри хабар берди.  

Таъкидланишича, 200га яқин дельфин ўзини қирғоққа отган.

Пляждаги одамлар дельфинларни сувга қайтаришга уринганлар, бироқ кўп ҳолатларда уларнинг уринишлари бесамар кетган.

Сувга қайтарилган дельфинлар яна қирғоққа отилган. Оқибатда 136та жонивор нобуд бўлган.

Мамлакат расмийлари олимлардан денгиз жонзотларининг бундай ғайриоддий ҳаракатлари сабабини тушунтиришни сўраган.

Мавзуга оид