Формула-1: Хэмилтон Россия босқичида ғолиб бўлди

“Мерседес” жамоасининг аъзоси Льюис Хэмилтон “Формула-1” автопойгасининг 16-босқичи – Сочида ўтган Россия гран-присида ғолиб бўлди.
2-ўринни унинг жамоадоши Вальттери Боттас, 3-ўринни “Феррари” вакили Шарль Леклер эгаллади.
Хэмилтон 6-марта ўтказилган Россия гран-присида 4-марта ғалаба қозонди. Аввал у бу трассада 2014, 2015 ва 2018 йилларда зафар қучган.
Умумий ҳисобда Хэмилтон 322 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 2-ўринни Боттас (249 очко) ва 3-ўринни Леклер (215 очко) эгалламоқда.
Пойганинг кейинги босқичи 11-13 октябрда Япониядаги Сузука трассасида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025