Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Антарктидадан 50 йил ичидаги энг катта айсберг ажралди
Антарктидада охирги 50 йил ичидаги энг катта айсберг ҳосил бўлди. Унинг оғирлиги 315 млрд тоннани, майдони эса 1636 квадрат километрни ташкил қилади.

“Яқинда Антарктидадан охирги 50 йил ичидаги энг катта ҳамда рекорд оғирликка эга 315 млрд тонналик айсберг ажралди. Унинг майдони Шотландиянинг Скай оролига тенг. Муз қоя D28 номини олди”, дейилган хабарда.
Айсберг Антарктиканинг Эмери деб аталувчи шарқий соҳилида ҳосил бўлган. Бу ердан тез-тез айсберглар ажраб туради.
Олимлар энди бу муз қоянинг ҳаракатланишини синчковлик билан, жумладан сунъий йўлдошлар ёрдамида кузатиб борадилар, чунки у келгусида кемачиликка хавф солиши мумкин.
Мавзуга оид
20:10 / 23.03.2025
Олимлар Антарктидадан ажралиб чиққан айсберг остида фаол экотизим мавжудлигини аниқлади
10:12 / 18.03.2025
Овлоқ ва хавфли жой. Антарктидадаги базада олимлар ўз ҳамкасбидан қутқаришни сўрамоқда
13:34 / 07.03.2025
Денгиз музликларининг майдони тарихий минимумгача қисқарди
23:00 / 25.01.2025