NBC: Байденнинг ўғли 2013 йилда Хитойда инвестиция фонди ташкил этган
АҚШ собиқ вице-президентининг ўғли Хантер Байден 2013 йил ноябрда отасининг Хитойга расмий ташрифида у билан бирга борган ва хитойлик банки Жонатан Ли билан бу мамлакатда хусусий инвестиция фондини ташкил қилган. Бу ҳақда NBC телекомпанияси хабар берди.
Хантер Байденнинг вакили Жон Мезайреснинг айтишича, Хантер мазкур фонднинг 420 минг долларлик улушига эга бўлган.
NBC телекомпаниясининг билдиришича, АҚШ вице-президенти нима учун Хитойга ўғлини президент самолётида олиб боргани ва ўз лавозим мажбуриятлари билан ўғлининг бизнеси ўртасига чегара қўймагани борасида саволлар пайдо бўлмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг адвокати Рудольф Жулиани ўтган ҳафтада Хантер Байденни Украина ва Хитойдан ноқонуний равишда маблағ олганликда айблаганди. Жулианининг маълумотига кўра, кичик Байден Украинадан 3 млн ва Хитойдан 1,5 млрд доллар пул олган.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024