Ўзбекистон | 22:47 / 02.10.2019
25041
1 дақиқада ўқилади

Танзила Норбоева ва Матвиенко «Humo Arena»га ташриф буюрди

Бугун, 2 октябрь куни Россия Федерацияси Федерал мажлиси Федерал кенгаши раиси Валентина Матвиенко бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги «Humo Arena» муз саройига ташриф буюрди. Меҳмонга ушбу ташрифда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ҳамроҳлик қилди.

Мазкур комплекс ва унинг шарт-шароитлари билан танишиш чоғида мартабали меҳмон муз саройининг ўзига хос хусусиятлари билан танишди. Меҳмонга саройнинг ички кўринишларини рассом Бобир Исмоилов таништирди.

Мазкур муз саройининг инфратузилмаси 12500 ўриндан иборат, уч даражали томошабинларни жойлаштиришга мўлжалланган катта муз аренасидир. Унинг кўринишида миллий-маданий хусусиятлар акс эттирилган. 

Мавзуга оид