Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда Facebook 282 минг доллар жаримага тортилди
Туркия шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бошқармаси Facebook компаниясига 1,6 миллион лира (282 минг доллар атрофида) жарима солганини маълум қилди.
Жарима солинишига фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари дахлсизлигининг бузилиши сабаб бўлган.
Қайд этилишича, ўтган йили 280 мингдан ортиқ фойдаланувчининг шахсий маълумотлари учинчи шахслар кўришлари мумкин тарзда очиқ бўлган.
"Мазкур қонун бузилишининг олдини олиш учун маъмурий ва техник чоралар кўрилмаган. Facebook компанияси шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги учун 1,15 миллион лира жарима тўлаши бўйича қарор чиқарилди. Қонун бузилиши ҳақида ҳукуматни хабардор қилмагани учун яна 450 минг лира жарима тўлайди", - дейилади бошқарма хабарида.
Шу йилнинг май ойида Туркия шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бошқармаси фойдаланувчиларнинг фотосуратлари очиқ фойдаланишга чиқиб кетганлиги боис Facebook компаниясига 1,65 миллион лира жарима солганди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025