Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент администрацияси ҳузурида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Иқтисодий тадқиқотлар маркази Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига айлантирилди.
Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
чуқур ишланган, шу жумладан, ривожланган хорижий мамлакатларда муваффақиятли синовдан ўтган амалиётларни ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш стратегик йўналишлари, иқтисодиёт, молия, тадбиркорлик ва ижтимоий соҳада бошқарувни такомиллаштириш бўйича таҳлилий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш;
глобал ва минтақавий таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳадаги муҳим тизимли муаммоларни ҳал этиш чораларини ишлаб чиқиш мақсадида давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа манфаатдор томонлар ўртасида самарали тармоқлараро ва идоралараро ҳамкорликни жорий этиш;
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ёки истиқболдаги стратегик вазифаларни ҳал этишнинг энг мақбул йўлларини топиш учун давлат органлари ва ташкилотларининг маблағлари ҳамда воситаларини самарали сафарбар этиш, бирлаштириш ва улардан оқилона фойдаланишда кўмаклашиш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда замонавий иқтисодий моделлаштириш воситаларидан фойдаланган тарзда ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган иқтисодий сиёсат сценарийлари ва натижаларини таҳлил қилиш;
ҳудудларни комплекс ривожлантириш, рақобатдош устунликларидан келиб чиққан ҳолда республика ҳудудларини ривожлантириш ва ихтисослаштириш бўйича стратегик ёндашувларни шакллантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек мавжуд салоҳият, манбалар ва захираларни самарали амалга ошириш;
ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган ташаббуслар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг иқтисодиёт ва ижтимоий соҳага таъсирини баҳолашни ташкил этиш, уларни тузатиш бўйича таклифлар билан чиқиш;
иқтисодиётга тартибга солувчи юкни оптималлаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини ошириш, шунингдек ижтимоий-иқтисодий соҳадаги қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасида халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасига эксперт, ахборот-таҳлилий ва бошқа техник кўмак материалларидан самарали фойдаланиш механизмларини умумлаштириш ва ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси президенти Администрациясининг иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ислоҳ этиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий таъминоти;
маҳаллий ва хорижий олимлар ҳамда мутахассислар иштирокида конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарларда иқтисодий ривожланиш, ижтимоий соҳа ва минтақаларнинг долзарб масалаларини оммавий ахборот воситаларида очиқ муҳокама қилишни ташкил этиш;
халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, хорижий таҳлилий марказлар ва экспертлар билан ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш ҳамда ушбу соҳада давлат сиёсатининг самарали чоралари бўйича таклифлар киритиш.
Белгилаб қўйилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, инвестицион ва ташқи савдо сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари бир вақтнинг ўзида Марказ директори ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025