Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Сурия демократик кучлари» Туркия чегарасида ёппасига уруш очиш билан таҳдид қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Сурия шимолида ўтказилиши режа қилинган ҳарбий операция ҳақидаги сўзларига «Сурия демократик кучлари» (SDF) тузилмаси вакили Мустафо Бали муносабат билдирди.
«SDF хавфсизлик механизмлари доирасида иш кўради ва минтақадаги барқарорликни сақлаш учун қатор ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда.
Бироқ, биз ўзимиз ва халқимизни ҳимоя қилиш учун Туркиянинг ҳеч қандай сабабсиз уюштириладиган ҳужумини бутун чегара бўйлаб ялпи урушга айлантиришга иккиланиб ўтирмаймиз», – деб ёзди Бали Twitter саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурия шимолида ҳарбий операция бошлаш ҳақидаги қарор «бугун ё эртага» қабул қилиниши мумкинлигини айтган эди.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, амалиётдан кўзланган мақсад – Суриянинг Туркия чегарасига ёндош ҳудудларини Сурия курдлари кучларидан тозалаш ва бу ҳудудда хавфсизлик зонасини яратишдир. Туркия бу зонага ҳозирда ўз ҳудудида бўлиб турган Сурия қочқинларини жойлаштирмоқчи.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
16:19 / 24.05.2025