Спорт | 21:39 / 08.10.2019
6132
1 дақиқада ўқилади
Ўзбeкистон вeлоспортчилари Осиё кубогида 14 мeдални қўлга киритишди
7-10 октябрь кунлари Таиланднинг Супҳан Бури шаҳрида велотрек бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтди.
Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 1 та олтин, 1 та кумуш ва 12 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Бугун, 8 октябрь куни мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.
Маросимда Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Энди спортчилар 17-21 октябрь кунлари Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўришмоқда.
Мавзуга оид
23:19 / 01.10.2024
Таиландда 40 га яқин ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаётган автобус ёниб кетди. Камида 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
21:12 / 29.09.2024
Таиланд ҳукумати иқтисодиётни рағбатлантириш учун фуқароларга 300 доллардан тарқатишни бошлади
01:00 / 29.09.2024
Таиландда фермер девор қулаши хавфи сабаб 100 дан ортиқ тимсоҳини ўлдиришга мажбур бўлди
13:20 / 27.09.2024