Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги оммавий заҳарланиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратура Самарқанддаги оммавий заҳарланиш юзасидан қўшимча ахборот билан чиқди.
2019 йил 9 октябрь куни соат 09:30да Самарқанд шаҳар ДСЭНМ томонидан берилган қўшимча хабарга кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жами 25 нафар фуқаролар "Овқатдан заҳарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси" ташхиси билан ётқизилган, дейилади маҳкама жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълумотида.
Ушбу фуқаролар "Хот-дог" маҳсулотларини харид қилиб, истеъмол қилганликлари натижасида соғлиғи ёмонлашиб, шифохонага мурожаат қилишганлиги ҳақида илгари хабар берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан ЖК 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши тергов ҳаракатларини олиб боришлик учун шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБга юборилди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
18:43 / 16.05.2025