Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриялик курдлар Туркиядаги шаҳарни ўққа тутишди
Сурия демократик кучлари (SDF) курд отрядлари Туркия ҳарбий авиациясининг авиазарбаларига жавобан Туркиянинг Сурия билан чегарадаги Нусайбин шаҳрини снарядлар билан ўққа тутишди. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди.
“SDF Нусайбин турк шаҳрини бир нечта миномёт снаряди билан ўққа тутди”, деб хабар қилди Ikhbariya телеканали.

Бундан ташқари, Сурия демократик кучлари отрядлари Суриянинг Хасака вилоятидаги бир нечта нефть қудуғига ўт қўйган.
Туркия 9 октябрда Суриянинг шимолидаги курд қуролли тузилмаларига қарши “Тинчлик манбаи” ҳарбий амалиётини бошлади ва Суриянинг Хасакадаги Рас ал-Айн, Туркия билан чегарадаги Тал-Обод ҳамда Раққа вилоятидаги Айн-Исо шаҳарларига авиазарбалар берди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025