Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яккасаройдаги ресторандан 25 млн сўм пулни ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди
Шу йилнинг 21 сентябрь куни пойтахтнинг Яккасарой туманида номаълум шахслар Муқимий кўчаси 1-«А» уйда жойлашган «Поднебесная» ресторанига калит танлаш йўли билан кирган.
«Постда» нашри хабарига кўра, улар омборхонадаги сейфдан ресторан иш бошқарувчиси У.Л.га тегишли 25 миллион сўмни ўғирлаб кетган.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида мазкур жиноятни ушбу рестораннинг собиқ ишчиси, Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи У. А. ва унинг маҳалладоши В.О. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Қайд этилишича, ҳозир тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:10 / 13.05.2025
Тошкентда кўп қаватли уй томига ўзбошимчалик билан ресторан қурилгани аниқланди
23:43 / 05.05.2025
Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
23:03 / 07.04.2025