Жаҳон | 18:53 / 12.10.2019
10703
1 дақиқада ўқилади

Араб давлатлари лигаси Туркияни Суриядан қўшинларини дарҳол олиб чиқишга чақирди 

Араб давлатлари лигаси (АДЛ) бош котиби Аҳмад Абул Ғайт Туркияни Сурия шимолидаги ҳарбий амалиётини зудлик билан тўхтатишга ва у ердан қўшинларини олиб чиқишга чақирди. 

Аҳмад Абул Ғайт

“Биз бу тажовузни қоралаймиз. Туркияни дарҳол ва тўлиқ ҳажмда барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда Суриядаги қўшинларини олиб чиқишга чақирамиз”, деб айтган Абул Ғайт АДЛнинг Туркия амалиёти бўйича чақиртирилган фавқулодда йиғилишида.

АДЛ бош котиби “ушбу тажовузнинг барча гуманитар оқибатлари учун” Туркия жавобгар бўлишидан огоҳлантирган. Унинг таъкидлашича, Сурия шимолидаги ҳудудларда яшовчи курдларга қарши ҳақиқий қатлиом содир этилиши хавотири бор. Шунингдек, Туркиянинг ҳаракатлари сабабли яқин кунларда 300 мингга яқин одам қочқинга айланиши мумкин. 

Туркия 9 октябрда Сурия шимолида Курдистон ишчи партияси ва ИШИДга қарши қаратилган “Тинчлик манбаи” ҳарбий амалиётини бошлади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид