Комил Алламжонов: Журналист ва блогерлик — ҳамма нарса мумкин дегани эмас
Хабарингиз бор, 11 октябрь куни Самарқанддаги Форумлар саройида сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш ва давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасида тажриба алмашишни мақсад қилган, ЕХҲТнинг Вена шаҳридаги иштирокчи-давлатлар доимий вакиллари иштирокида «Ўзбекистонда ОАВ эркинлиги масалалари» мавзусида давра столи бўлиб ўтди.
Тадбирда хорижлик меҳмонлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов, АОКА директори ўринбосари Саида Мирзиёева, маҳаллий журналистлар ва блогерлар иштирок этишди.
Тадбирда самарқандлик блогер ва журналист Каримберди Тўрамурод ўзига бўлаётган тазйиқлар ва таҳдидлар ҳақида гапириб, Агентлик раҳбарлари Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёевага мурожаат қилди ва улардан ҳимоя сўради.
«Журналист ва блогерлик — ҳамма нарса мумкин дегани эмас. Унинг ҳам қонун-қоидаси бор. Лекин барча қонунларга ва белгиланган этика меъёрларига риоя қилган ҳолда ишласангизу сизга нисбатан адолатсизлик ва тазйиқлар бўлса, унда сизни албатта ҳимоя қиламиз», — деб таъкидлади Агентлик директори Комил Алламжонов.
Мавзуга оид
19:15 / 23.11.2024
ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан ҳайдалди — манба
07:03 / 16.11.2024
Саида Мирзиёева талабалар билан учрашди
11:41 / 11.11.2024
Рамзан Қодиров Алламжоновга уюштирилган суиқасд юзасидан муносабат билдирди
23:45 / 08.11.2024