Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради: бир киши ҳалок бўлди, 5 нафар фуқаро жароҳат олди
Россия ФВВнинг Саратов области бўйича бош бошқармаси берган маълумотларга кўра, 2019 йил 12 октябрга ўтар кечаси Петровск туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси М.С. ҳалокат жойида вафот этди, 5 нафар ҳамюртимиз жароҳат билан туман касалхонасига жойлаштирилди.
ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси мазкур вазиятни ўз назоратига олди ҳамда марҳуманинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров области, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород области, Оренбург области, Пенза области, Перм ўлкаси, Самара области, Саратов области, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов области, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги мамлакат Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилган: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025