Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда АҚШ ҳарбийлари турк ҳарбийларининг ўққа тутишига учради
Суриянинг Кобайни шаҳрида АҚШ махсус жангчилари турк ҳарбийларининг ўққа тутишига учради. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди.
Баъзи маълумотларга кўра, америкалик ҳарбийлар ўзини мудофаа қилиш мақсадида жавоб ўқини узмоқчи бўлган, бироқ турк ҳарбийлари отишмани тўхтатгач бу фикрдан қайтишган.
Америкалик ҳарбийларнинг таъкидлашича, Анқара АҚШ ҳарбий кучларининг позицияларидан хабардор бўлиши керак эди.
Кейинроқ Пентагон америкалик ҳарбийлар турк позицияларидаги артиллериядан ўққа тутишга учраганини тасдиқлаган. Таъкидланишича, ҳеч ким жабрланмаган.
Ўз навбатида, Туркия мудофаа вазирлиги АҚШ базаси ёнидаги курдлар позициялари ўққа тутилиши вақтида базага талофат етмаслиги учун барча зарурий чоралар кўрилганини таъкидлаган.
Туркия ҳозирда Сурия шимолида курд отрядлари ва террорчиларга қарши “Тинчлик манбаи” деб номланган ҳарбий амалиётни олиб бормоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
11:00 / 28.05.2025