Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банкка сўмнинг график белгисини тасдиқлаш ва бир нечта янги ваколатлар берилди
Сўмнинг рамз тарзидаги график белгиси Марказий банк томонидан тасдиқланади.
Регуляторнинг бу ваколати «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририда белгилаб қўйилди. Қонун жума куни Сенатнинг 23-ялпи мажлисида маъқулланди.
Қайд этиш керак, бошқа валюталардан фарқли равишда, ўзбек сўмининг рамз кўринишидаги белгиси йўқ ва бўлмаган. Қисқартма сифатида «so‘m», «сӯм» ёки «сум» қўлланилади, UZS - ҳарф белгиси ва 860 - рақам белгиси бор.
МДҲ ҳудудида график рамзлар арман драми (֏), Украина гривнаси (₴), Озарбойжон манати (₼), қозоқ тенгеси (₸), қирғиз соми (⊆) ва Россия рублида (₽) бор.
Қонунга киритилган бошқа бир қўшимчага кўра, МБ пул белгиларининг ҳимоя элементларига доир талабларни белгилаш ваколатига ҳам эга бўлди.
Ўзгаришларга мувофиқ, эндиликда регулятор муҳим саналарга оид ва эсдалик пул белгиларини, шу жумладан қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини муомалага чиқаришга ҳақли.
Шунингдек, нумизматика ва коллекциялаш мақсадларида пул белгиларини сотиш Марказий банк томонидан белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
11 октябрь куни Сенатда маъқулланган қонун президент имзолаб, расман эълон қилинганидан сўнг кучга киради.
Мавзуга оид
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
12:24 / 24.04.2025