Жаҳон | 00:47 / 14.10.2019
6629
1 дақиқада ўқилади

2019 йилда дунёдаги йирик терактлар оқибатида 9 мингдан кўпроқ киши ҳалок бўлган

Фото: AP

2019 йил бошидан бери дунёда содир этилган энг йирик терактлар оқибатида 9 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Российская газета” нашрига интервьюда Россия хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Юрий Коков маълум қилди. 

Унинг таъкидлашича, 2018 ва 2019 йилларда 70 га яқин давлат 5 мингдан кўпроқ йирик терактни бошдан кечирган. Террорчилар ҳужуми оқибатида 30 мингга яқин одам жабрланган.

“Жорий йилда 2 мингта энг йирик теракт оқибатида 9 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган, 11 мингдан кўпроғи яраланган”, деб хабар берган Коков.  

Унинг таъкидлашича, террорчиларнинг асосий нишони халқаро террорчиликка қарши курашда энг кўп ҳисса қўшган давлатлар бўлиб қолмоқда.

Мавзуга оид